Ўзбекистон 7 ой мобайнида 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда хориждан нечта енгил автомобиллар импорт қилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 258,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5983 тага камайган.
2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
 Хитой – 3 751 та
Корея – 3 187 та

 Россия – 2 589 та
Қозоғистон – 1 330 та
 Польша – 386 та

Литва – 312 та
Таиланд – 250 та
 АҚШ – 238 та
 Германия – 70 та
Япония – 56 та.

 Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн. АҚШ долларига 432 та электромобиль импорт қилинган.