Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири сифатида қолади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги толибон вакилларининг ўзбек тилини ўқув юртлари дастуридан олиб ташлаганлиги ҳақида тарқалган миш-мишларни рад қилди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат департаментининг расмий вакили Юсуф Қобулжоновнинг айтишича, толибон ҳаракати бу масалада Ўзбекистон ТИВ билан бўлган мулоқотда алоҳида тўхталиб ўтган. Ўзбек тили пашту ва дарий тиллари билан бир қаторда Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолаверади ва унинг ўрганилиши ва ривожлантирилишига мамлакатнинг янги ҳукумати алоҳида эътибор қаратади.