Оқ Уй ОПЕКнинг нефт қазиб олишни ошириш қарорини олқишлади

Оқ Уй “ОПЕК+” мамлакатларининг нефт қазиб олиш ҳажмини босқичма-босқич ошириш ҳақидаги қарорини маъқуллади ва гуруҳни иқтисодий тикланишни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга даъват этди.

“Биз гуруҳ нефт ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич оширишни давом эттираётганидан мамнунмиз, чунки у июль ойида ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рози бўлди”, дейилади Оқ Уйнинг чоршанба куни берган баёнотида.

“Биз “ОПЕК+” мамлакатлари билан нархларни аниқлашда рақобатбардош бозорларнинг аҳамияти тўғрисида маслаҳатлашишда давом этамиз ва тикланишни қўллаб -қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қиламиз”, дея қўшимча қилинади баёнотда.