Оқ уй коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган аскарларни хизматдан ҳайдаш қарорини ўзгартирмайди

Оқ уй 2022 йилги мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасида АҚШ Мудофаа вазирлигига коронавирусга қарши эмлашдан бош тортган аскарларни ишдан бўшатишга тўсқинлик қиладиган қоидага “кескин қарши” эканини айтди.

Оқ уйнинг чоршанба кунги баёнотига кўра, ушбу қонун лойиҳасининг 716 -бўлими мажбурий эмлашга риоя қилмаганларни жазолашда ҳарбий қўмондонларнинг имкониятларини чеклайди.

“Мунтазам кучлар интизом билан курашиш имкониятига эга бўлиш учун қўмондонлар буйруқ бериш ва тегишли интизомий чораларни кўриш қобилиятига эга бўлиши керак”, – дея қўшимча қилинган баёнотда.

Пентагон ўтган ой барча аскарлар эмланиши тўғрисида буйруқ бериб, рад этганларни жавобгарликка тортишни истисно қилмади.

Пентагон маълумотларига кўра, 1,4 миллиондан 800 мингдан зиёд аскар ҳали эмланмаган.