Опра Уинфри етакчи талабалар учун стипендия дастурини ишга туширди

Опра Уинфри дунёнинг келажак авлод раҳбарларини қўллаб-қувватлашга ёрдам бермоқчи.

67 ёшли Уинфри “Опра Уинфри” хайрия жамғармаси орқали ўз жамоаларида академик маҳорат ва етакчиликни намоён этган талабалар учун янги стипендия дастурини ишга туширмоқда. Қатъий синовларга бой ариза бериш жараёнидан ўтгандан сўнг, турли хил келиб чиқишга мансуб бўлган 15 нафар талаба тўрт йиллик таълим дастурини қамраб олувчи бошланғич давра учун танлаб олинди.

Уинфри “Бу ёш раҳбарлар келажагимизга умид бағишлайди ва мен уларнинг ҳар бирининг фаровонликда яшашини сабрсизлик билан кутяпман” деди.

Танланган талабалар Браун университети, Гарвард университети, Колумбия университети, Ховард университети, Лойола Меримаунт университети ва Корнелл университети каби Американинг энг нуфузли ОТМларида таълим олишмоқда. Талабалар машинасозликдан тортиб мусиқа ва тиббиётгача бўлган соҳаларда ўқишмоқда.

Уинфрининг таъкидлашича, талабаларнинг грантга сазовор бўлишларининг асосий “сабаби” уларнинг “яхши” дунёни яратишга бўлган хоҳишидир.

Опра Уинфри хайрия жамғармаси 1993 йилдан буён ёшлар таълимига эътибор қаратган ташкилотларга 400 миллион доллардан ортиқ грант ва хайрия маблағларини ажратган. Ҳозирги кунга қадар Уинфри жамғармаси 72000 дан ортиқ одамларнинг таълим олишига ёрдам берган.