Олимлар 3D товуқни чоп этишди ва қовуришди

Колумбия университети тадқиқотчилари 3D товуқни бир вақтнинг ўзида чоп этиш ва қовуриш имконини берувчи қурилма яратдилар. Бу ўз турида яратилган қурилмаларнинг биринчиси ҳисобланади. Бундан олдин, ҳеч ким бир вақтнинг ўзида овқат “чоп этмаган” ва пиширмаган.

Олимлар яратган ушбу аппарат юқори қувватли диодли лазер, ойнали галванометрлар тўпламидан иборат. Уларга ёруғликни буриш орқали кучланишни аниқлайдиган ускуналар, лазерли экранлаш ва босма товуқни пишириш учун това ёрдамга келади.

Дастлаб, лазер печнинг ичига жойлаштирилди, лекин тажриба давом этар экан, у вертикал равишда тўғридан-тўғри босиб чиқариш механизмининг устига қайта ўрнатилди. Бунинг натижасида олимлар товуқни бир вақтда “босиб чиқарадиган” ва пишириб берадиган ечим ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.