Меркель Балкан ўлкаларини ЕИ таркибида кўришни истайди

Германия канцлери Ангела Меркель Балкан ўлкаларига қилган ишчи ташрифи пайтида мазкур давлатларнинг Европа Иттифоқи таркибида бўлиши блок аъзолари учун муҳим эканлигини айтди.

 Deutsche Welle нашрининг хабар беришича, Меркель 13-сентябр куни Сербия пойтахти Белградда мамлакат президенти Александар Вучич билан бўлган матбуот конференциясида “Европа мазкур мамлакатларнинг ЕИ таркибига киришидан мутлақ геостратегик манфаатга эгадир”,-деб таъкидлаган.

Сербияга бўлган 2-кунлик ташрифидан кейин Германия канцлери Албанияга йўл олади ва пойтахт Тиранада 6 та ғарбий балкан мамлакатлари- Сербия, Албания, Шимолий Македония, Босния ваГерцеговина, Черногории ва Косова бош вазирлари билан учрашади.

Меркельнинг мазкур сафарини унинг канцлер сифатида Балканларга қилган сўнгги ташрифи бўлиши эҳтимолга яқиндир.