Марс колониялари ноодатий материаллардан қурилиши мумкин

Марс колонияларини қуриш харажатларини минималлаштириш учун Манчестер университети олимлари космонавтларга Қизил сайёрада космик чанг ва инсон қонидан фойдаланган ҳолда бетон қуриш усулини ишлаб чиқишди.

Қизил сайёрага Ердан қурилиш материалларини юбориш жуда қимматга тушади. Қўшимча ҳар бир фунт (450 грамм) юк Марс миссияси нархини камида 2400 долларга қимматлаштиради.

Олимлар астронавтларга Марс колонияларини ўз қонлари, терлари ва кўз ёшларидан қуришни таклиф қилишмоқда.

Сайёрага Марс колонияларини қуриш учун керак бўладиган барча материалларни юборишнинг ўрнига, мутахассислар астронавтларга сайёранинг тошлари ва сув конлари каби мавжуд ресурслардан ҳам фойдаланишни таклиф қилишмоқда.

Янги тадқиқот учун Манчестер жамоаси Марс чангини умумий қон плазмаси оқсиллари билан бирлаштирди. Аралашма қуригандан сўнг, у худди бетон каби қаттиқликка эга бўлган материални ҳосил бўлиши аниқланди.

Улар карбамидни – қайта ишлаш жараёнида одам пешобидан, тер суюқлигидан ва кўз ёшларидан олинадиган чиқинди моддаларни аралашмага қўшганларида, қоришманинг қотгандаги чиқдамлилик даражаси 300 фоизгача ошиб кетди. Бу уни бетондан ҳам мустаҳкамроқ қилади.