Макрон “Ислом давлати”нинг Африкадаги етакчиларидан бирининг йўқ қилинганлигини эълон қилди

Франция президенти Эмманюэль Макрон ўзининг Твиттер ҳисобида бу ҳақда маълумот берди.

Макрон махсус операция пайтида “Ислом давлатининг Буюк Саҳродаги” етакчиларидан бири бўлган Аднан Абу Валид ал-Саҳравийнинг йўқ қилинганлигини ёзди.

“Бу бизнинг Сахелдаги террорчи гуруҳлар билан курашимиздаги яна бир катта муваффақиятдир”,-деб таъкидлади сиёсатчи.

Сахель – Африканинг Буркина-Фасо, Мавритания, Мали, Нигер ва Чад каби давлатларини ўз ичига олган ҳудуд бўлиб,у ерда деярли 100 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.