Лозанна Университети грант дастури

Швейцарияда жойлашган Лозанна Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 10 та грант тақдим қилинади.

Университет 1537 йилда ташкил этилган бўлиб, у мамлакатдаги иккинчи энг қадимий ОТМ ҳисобланади. Университет таълим сифатига кўра, Европада 11 ўринга, дунё бўйича эса 41 ўринга муносиб кўрилган.

Лозанна Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Лозанна Университети;

Илмий даража: магистратура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Швейцария;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 ноябрь.