Лондон Империал Коллежи грант дастури

Буюк Британияда жойлашган Лондон Империал Коллежининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад докторантура даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 50 та грант тақдим қилинади.

ОТМ 1907 йилда ташкил этилган бўлиб, тиббиёт, табиий фанлар, технология ва бизнес йўналишларида таълим беришга ихтисослашган. Коллеж World University Rankings халқаро рейтингида 11 ўринга муносиб кўрилган.

Лондон Империал Коллежи грант дастури тафсилотлари:

Университет: Лондон Империал Коллежи;

Илмий даража: докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Буюк Британия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 5 ноябр.