Латвияда Ўзбекистон савдо уйи очилди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Латвия пойтахти Ригада Латвиянинг “Outdoor Media” компанияси томонидан асос солинган ўзбек савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қ.Султонов, Латвия Инвестициялар ва тараққиёт агентлиги бошлиғи К.Роялнс ҳамда Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйи уйи асосчиси В.Галперин ва бошқалар иштирок этди.

Савдо уйида кўргазма залини яратиш назарда тутилган бўлиб, бу эрда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг товарлари намуналари, асосан, тўқимачилик, поябзал, чинни, мебел, тиббий буюмлар, қандолат маҳсулотлари, электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари намойиш этилади.

Малумот учун: Ўзбекистон савдо уйи 2021 йил 6 августда Латвия инвеститсиялар ва тараққиёт агентлиги томонидан рўйхатга олинган. Савдо уйининг умумий майдони 140 кв.м.

 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ўзининг табрик сўзида, Латвия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири эканлигини ва Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг кўп қиррали ривожланишини доимо қўллаб -қувватлаб келишини таъкидлади.

Сўнгра, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қадамбой Султонов сўзга чиқди ва йиғилганларга Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, экспорт компонентига эътибор қаратиб, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини ошириш вазифалари ҳақида маълумот берди.

2020 йил охирига келиб Латвия Ўзбекистоннинг ўзаро савдоси фаол ривожланаётган асосий 15 та мамлакатлари қаторига кирди (2020 йилда Латвия билан ташқи савдо айланмаси 367,7 миллион долларни, экспорт 35,5 миллион долларни ва импорт 332 миллион долларни ташкил этган.)

Шу билан бирга, 2021 йил январ-июнь ойлари натижаларига кўра. мамлакатларимиз ўртасидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 107,6 миллион долларни, экспорт 31,4 миллион долларни ва импорт – 76,1 миллион доллар. ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, ташкил этилган Савдо уйи ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини Латвия бозорига чиқаришга кўмаклашиш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштиришга йўналтирилган.