Канада: Трюдога тош отган намойишчи қуролли ҳужум айблови билан ҳибсга олинди

Канада полицияси Онтариодаги сайловолди кампанияси чоғида бош вазир Жастин Трюдога тош отган намойишчини қуролли ҳужум учун ҳибсга олди.

Туман полицияси ўз баёнотида “Онтариолик гумонланувчи қуролли ҳужумда айбланмоқда ва 6 октябрь куни суд қилинади”, дейилади.

Тошлардан жароҳат олмаган Трюдо намойишчиларни қоралади ва “Улар ҳатто шифокор ва ҳамшираларга ҳужум қилишдан тап тормайдилар”, деди.

Номзодлар Трюдога қилинган ҳужумни бир овоздан қораладилар.

Жума куни яна бир намойишчи бош вазирни ўлдиришга таҳдид қилгани сабабли ҳибсга олинди.