Калифорнияда 4,3 балли зилзила содир бўлди

АҚШ Геология хизмати АҚШнинг Калифорния штатида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлганлигини маълум қилди.

Хизмат зилзила бугун эрталаб, 02:58 да Лос -Анжелес округининг Карсон -Сити шаҳридан икки километр ғарбда қайд этилганини, зилзила эпицентри 11,9 километр чуқурликда жойлашганлигини қайд этди.

CNN телеканали Лос-Анжелес ва унинг атрофидаги шаҳарлар аҳолиси зилзилани ҳис қилганини айтди ва ҳозирча жароҳатланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқлигини қўшимча қилди.