Жейжанг Университети грант дастури

Хитойда жойлашган Жейжанг Университетининг 2022 ўқув йили халқаро стипендия дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад докторантура йўналишида илмий изланиш қилишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори талабаларнинг ўқиш ва яшаш харажатларини тўлиқ қоплайди.

Университет 1897 йилда ташкил топган. Ушбу ОТМ халқаро рейтингларда 38 ўринга муносиб кўрилган.

Жейжанг Университети гранти тафсилотлари:

Университет: Жейжанг Университети;

Илмий даража: докторантура – илмий изланиш;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш харажатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Хитой;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 25 сентябр.