Жанубий Кореяга ишга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик факти бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йил февраль ойида 63 ёшли Алберт К. 35 ёшли Жамшид Х.га уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган. Ўз «хизматлари» учун 5.800 АҚШ доллари олган Алберт ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.