Жанубий Корея COVID-19 чекловларини яна бир ойга узайтирди

Жанубий Корея йирик миллий байрам олдидан COVID-19 чекловларини яна бир ойга узайтирди.

Соғлиқни сақлаш идоралари вируснинг қайта тарқалишидан хавотир олишмоқда, чунки одамлар 20-22 сентябрь кунлари ўтказиладиган кузги йиғим-терим пайтида Чусеок байрамини нишонлаш учун кўп саёҳат қилишади.

Жануби-Шарқий Осиё мамлакати бутун давлат бўйлаб тўрт нафардан ортиқ одамларнинг йиғилишини тақиқлаб қўйган, аммо қайта кўриб чиқилиб, ўзгартирилган кўрсатмаларга кўра пойтахт ҳудудида олти нафаргача одамларнинг тўпланишига рухсат берилган.

Сеулнинг катта ҳудудидаги ресторан ва барларга кечки соат 10 га қадар ишлашларига йўл қўйилмоқда, бу эса жорий чекловлордан бир соат ортиқроқдир.

Кореяда 30 миллиондан ортиқ одам бир марта коронавирусга қарши вакцина олган, 17,7 миллион киши эса тўлиқ эмланган.