Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши қайта эмлашдан воз кечишга чақирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари коронавирусга қарши қайта эмлаш жараёнини бошлаган ҳукуматларини бу чорадан воз кечишга чақиришди.

Улар бунинг ўрнига эмланганларнинг улуши ҳали ҳам паст бўлган мамлакатларга ортиқча вакциналарни юборишни таклиф қилишди. “The Lancet” илмий журнали бу борада уларнинг очиқ хатини эълон қилди.

“Коронавирусга қарши эмлаш захиралари ҳали ҳам жуда чекланган. Агар эмланган одамларнинг иммунитетини ошириш фойдали бўлса ҳам, бу таъсир инсониятга эмланмаган аҳолини эмлашдан кўра кўпроқ фойда келтирмайди”, дейилади мактубда.

“Ревактсинациядан воз кечиш бизга эпидемиянинг тугашини яқинлаштиришга ёрдам беради”, – дейди ЖССТ вактсиналарни ривожлантириш дастури раҳбари Анна Мария Хенао Рестрепо.