Исроил “темир гумбаз”ини молиялаштириш учун Вакиллар палатасида кўпчилик овоз берди

Пайшанба куни АҚШ Вакиллар палатаси Исроилга “Темир гумбаз” ракеталарга қарши мудофаа тизимини модернизация қилиш учун 1 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонунни кўпчилик овоз билан қабул қилди.

Тўққиз аъзо, жумладан саккиз демократ, “Темир гумбаз”ни молиялаштиришга қарши овоз беришди, аммо қонун лойиҳаси 420 овоз билан маъқулланди.

Вакиллар Илҳан Умар, Рашида Тлаиб, Ианна Прессли, Кори Буш, Марой Нюман, Раул Григалева, Гарсия ва республикачи Томас Массей бу қонунга қарши овоз беришди.