Исландия карбонат ангидридни ҳаводан тортиб олишни бошлади

Исландия дунёдаги энг йирик, ҳаводан катта миқдорда карбонат ангидрид газини тортиб олувчи ускунани ишга туширди. Orca заводи ҳавони йилига геотермал энергия ёрдамида тўрт минг тоннага яқин карбонат ангидриддан тозалайди. Заҳарли газ ер остига кўмиб қўйилади ва у тахминан икки йил ичида тошга айланади.

Orca технологияси углеродни ҳаводан тозалашнинг бошқа технологияларидан тубдан фарқ қилади. Энг сўнгги карбонад ангидрид газини тозалаш технологиялари, одатда, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланадиган ташкилотлар, масалан, кўмир ёқадиган электр станциялари ёнига қурилади. Рейкявик заводи эса CO2 чиқиндилари ҳавога чиқарилишининг олдини олмайди, балки, улар келитириши мумкин бўлган дастлабки зарарларни нейтраллайди.

Бу каби иншоотлар Париж битимида белгиланган глобал исишни Цельсий бўйича 2 даража билан чегаралаш мақсадига эришиш учун жуда керак. Олимларнинг айтишича, заводнинг ишга туширилиши ушбу режаларни амалга ошириш учун мўлжалланган катта қадамдир.