Ирландия ҳукумати халқаро грант дастури

Ирландия ҳукуматининг 2022 ўқув йили халқаро илмий изланиш грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 60 та грант тақдим қилинади.

Талабалар Ирландиянинг энг нуфузли университетларида таълим олиш имконига эга бўладилар.

Ирландия ҳукумати халқаро грант дастури тафсилотлари:

Университет: Ирландиянинг энг нуфузли университетлари;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Ирландия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 14 октябр.