Икки мисрлик аёл Германия парламенти сайловларида иштирок этмоқда

Якшанба куни Германияда парламент сайловлари бошланди, унда Ангела Меркелнинг ғолиби ва вориси эълон қилинади.

Германия Парламентига аъзоликка номзодлар орасида, Мисрлик Амира Муҳаммад Али ҳам бор. У 2017 йилда Германия Парламентига сўл партия номидан кирган ва у шунингдек, партиянинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича парламент блоки вакили. 41 ёшли адвокат Амира Моҳамед Али – Германияга келган Миср муҳожирларининг иккинчи авлоди.

Фрайбургдаги Яшиллар партиясидан бўлган, асли мисрлик бўлган 37 ёшли Ясмина Атийя хоним ҳам Германия парламенти депутатлигига номзод бўлган. Атийянинг мақсади – меҳнат миграцияси бўйича аниқ қоидалар ўрнатиш ва Германияда бошпана тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиш.