Флоридадаги отишмада 4 киши ҳалок бўлди, жиноятчи ҳибсга олинди

Якшанба куни АҚШ полицияси Лейкленд шаҳридаги отишмада 4 киши ҳалок бўлганини ва ўқ ўтказмайдиган жилет кийган жиноятчи миналанган уй яқинида ҳибсга олинганини эълон қилди.

Полк тумани шерифи Грейди Жудд матбуот анжумани пайтида, отиш якшанба куни соат 4:30 да Шимолий Лейкланддаги уйда бошланганини, хавфсизлик кучларига ўқ овози эшитилгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Отишма уюштирган эркак уйига қочиб кирган, кейинчалик у яраланган, сўнг уйдан чиқиб, хавфсизлик кучларига таслим бўлган.

Уйда полиция ва шериф идораси ходимлари 4 кишининг жасадларини топдилар, улар икки аёл, бир эркак ва бир гўдак, бундан ташқари, бир неча жойидан яраланган 11 ёшли қизалоқ.