Финляндиялик олимлар сунъий қаҳва ишлаб чиқишди

Ҳар йили дунёда 10 миллион тоннагача қаҳва етиштирилишига қарамай, унга бўлган талаб тобора ўсиб бормоқда. Аммо иқлим ўзгаришлари ва глобал исинма туфайли бу инжиқ ўсимликни парвариш қилиб, ҳосил олиш борган сари қийинлашиб, нархи ҳам кўтарилмоқда.

Финляндиянинг  VTT илмий тадқиқот институти олимлари ўсимликларни етиштиришни анъанавий усули ўрнига ‘ҳужайрали деҳқончилик’ни таклиф қилишмоқда. Унинг асосида фойдали биомасса яратиш ғояси мавжуддир.

Янги усулнинг яхши томони шундаки, ундан сайёрамизнинг исталган нуқтасида қуёш нури, сув ва об-ҳаво шароитларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланиш мумкин. Қишлоқ хўжалик техникаси, кимёвий ўғитлар,миллионлаб фермерларнинг меҳнатига ва чиқиндилардан қутулиш учун харажатларга ҳам ҳожат қолмайди.

Энг муҳими эса-ўрмонларни кесиб ер очиш ва жонли табиатни йўқ қилиш керак бўлмайди.

Фин олимлари бундай қаҳвани етиштириш учун ажратиб олинган ўсимлик япроқларини фрагментларга ажратдилар ва иложи борича кўпроқ янги жонли ҳужайра етиштириш учун озиқлантирувчи сунъий муҳитга жойлаштирдилар. Олинган ҳосил эса органик масса ишлаб чиқарувчи биореакторга қўйилди, кейин эса қуритилди ва қовуриб олинди. Ичиб кўрилган бу қаҳва ҳақиқий донлардан тайёрланган эмаслигига қарамай,тами ва ҳиди жиҳатидан одатий қаҳвадан асло фарқи йўқдир.