Фаучи: Америкаликларга вакцинанинг учинчи дозаси керак бўлиши мумкин

Қўшма Штатлардаги юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассис Энтони Фаучининг айтишича, америкаликларга вирусга қарши тўлиқ иммунитетга эга бўлиш учун Коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси керак бўлади.

Фаучининг изоҳлари Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бўлиб, у охирги қарорни Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ва Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари қабул қилишини айтди.

Америка Қўшма Штатлари иккинчи дозадан беш-саккиз ой ўтгач, “Pfizer” ва “Moderna” каби вакциналарни олган барча америкаликларга кучайтирувчи дозаларни беришга тайёрланмоқда.

Қўшма Штатлар ҳанузгача бир марталик Jonson & Jonson вакцинасининг кучайтирувчи дозаси зарурлигини ўрганмоқда.