Facebook WhatsApp фойдаланувчилари махфийлигини савол остида қолдирмоқда

WhatsApp мессенжери фойдаланувчиларининг хабарлари турли шикоятлардан сўнг мунтазам равишда текшириб турилади. Ушбу турдаги амалиёт билан шуғулланувчи модераторлар WhatsApp га эгалик қилувчи Facebook пудратчиси Accenture ширткати орқали ишга қабул қилинади.

Бу ходимларга соатига 16,5 доллар тўланади. Улар ўз ишлари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмаслик ҳақидаги шартномага имзо чекадилар. Фойдаланувчиларнинг хабарларини текширувчилар шунчаки Accenture учун ишлаётганини айтишлари керак.

Accenture ташкилотларга стратегик режалаштириш, бизнес жараёнлари аутсорсингини оптималлаштириш ва йўлга қўйиш, мижозлар билан муносабатларни бошқариш, логистика жараёнларини бошқариш, ходимларни бошқариш, ахборот технологияларини жорий этиш соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатувчи компания сифатида рўйхатдан ўтган.

Иш қидириш сайтларида журналистлар “контент-кузатувчиси” бўш иш ўрни ҳақидаги эълонларга дуч келдилар. Accenture компаниясида 1000 дан ортиқ ходимлар WhatsApp фойдаланувчилари шахсий хабарларини текширишга жалб қилинган деб ишонилади. Бир ходим кунига 600 тагача хабарни қайта ишлай олади. Битта хабарни текшириш бир дақиқадан камроқ вақтни олади.

Модераторлар бир нечта мамлакатлардаги (АҚШ, Ирландия ва Сингапур) идораларда меҳнат фаолиятини олиб борадилар. Мессенжер вакили журналистларга Техасда шундай идора борлигини тасдиқлади.