Эронлик етакчи ядро олимини сунъий ақлли робот ўлдирилган

Эрон ядровий дастурининг етакчи олими Моҳсен Фаҳризодани 2020 йил ноябрь ойида сунъий интеллектга эга сунъий йўлдош орқали бошқариладиган робот ўлдирган.

Бу ҳақида The New York Times Америка, Исроил ва Эрон расмийлари билан интервьюларга асосланиб хабар берди.

2004 йилда Исроил ҳукумати ўзининг ташқи разведка агентлиги Моссадга Эрон ядро қуролига эга чиқишининг олдини олишни буюрди. Моссад Эрон ядро ёқилғисини бойитиш объектларига қарши диверсия ва киберҳужумларни бошлади.

Маълумотларга кўра, 2007 йилдан 2012 йилгача Исроил агентлари Эроннинг бешта ядро олимларини ўлдирган ва бир нафарини яралаган. 2020 йил январь ойида Моссад ракеталарни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган генерал Қосим Сулаймоний ва унинг 16 кишидан иборат жамоасини йўқ қилган.

Исроил разведкаси маълумотларига кўра, Фаҳризода ядровий каллаклар, шунингдек, Эроннинг узоқ масофали ракеталари учун махфий дастурни яратиш ишларига бошчилик қилган.

2012 йилда АҚШ Эрон билан 2015 йилги ядровий битимга олиб келган музокараларни бошлагач, Исроил ўзининг саботаж ва суиқасд кампаниясини тўхтатган эди. Кампания Трамп келишувни бекор қилгандан кейин яна қайта бошланди.

Олимни йўқ қилиш учун олдиндан ўрнатилган масофадан бошқариладиган пулемёт ҳақидаги ғоя дастлаб уни ташишнинг қийинлиги ва яқин атрофда инсон операторлари зарурлиги сабабли рад этилди. Шунинг учун улар сунъий йўлдош ва сунъий интеллект орқали масофадан бошқариладиган автомат роботдан фойдаланишга қарор қилишди.

Разведка вакилининг сўзларига кўра, Исроил операция учун робот қурилмасига ўрнатилган Бельгияда махсус ишлаб чиқарилган FN MAG пулемётини танлаган. Пулемёт, робот, унинг таркибий қисмлари ва аксессуарлари оғирлиги бир тоннани ташкил қилган, шунинг учун улар кичик қисмларга бўлиниб, мамлакатга контрабанда орқали олиб кирилган ва Эронда яширин тарзда йиғилган.

Робот Эронда кенг тарқалган Замяд моделли пикапга сиғадиган қилиб яратилган эди. Юк машинасида камералар ўрнатилди. Бу операторга нафақат нишон ва унинг хавфсизлик гуруҳи, балки атроф-муҳит ҳақида тўлиқ тасаввур беришга имкон яратган. Қотилликдан кейин йўқ қилиниши учун машинага портловчи моддалар жойлаштирилган.

Роботга сунъий ақл ўрнатилди. Операторнинг буйруғи унга 1,6 сонияда етиб борган ва бу ҳужум аниқлигига таъсир қилди. Сунъий ақл ёрдамида оператор нишонни тасдиқлаш ва у отиш вақтини ўзи танлаш имконига эга бўлди.

2020 йил 27 ноябрда Моссадга ишлайдиган эронлик агентлар кўк Ниссан Замяд русумли автомашинани Абсардни магистраль йўл билан боғлайдиган йўл четидаги тезликни пасайтирувчи йўл қисми олдига қўйдилар.

Кейинчалик тергов натижасида аниқланишича, Фахризоданинг йўналиши бўйлаб видеокузатув камералари ўчирилган бўлган.

Тахминан 13:00 да жанговар гуруҳга Фахризода, унинг рафиқаси ва эскорт машиналарида қуролланган соқчилар Абсардга кетаётгани тўғрисида хабар келди. Тахминан 15:30 да Фахризодани чорраҳада таниб олишди.

Моссад снайпери ўз ўрнини эгаллади ва суиқасд жойидан 1500 километр узоқда жойлашган номаълум маконда компьютер экранига тикилди. Бу вақтда агентлар гуруҳи Эронни тарк этишган эди.

Фахризоданинг машинаси тезликни пасайтириш учун секинлашди. Робот учта марта ўқ узди: биринчиси машина капотига тегди ва транспорт ҳаракатдан тўхтади, иккинчиси машина олд ойнаси орқали Фахризоданинг елкасини яралади, учинчиси ядро олимининг умуртқа поғонасига тегиб уни ҳалок қилди.

Бутун операция бир дақиқадан кам вақт олди. Жами 15 та ўқ отилган, уларнинг ҳеч бири Фаҳризодан бир неча сантиметр нарида ўтирган хотинига тегмаган. Эрон терговчиларининг фикрича, бундай аниқликка юзни таниб олиш дастуридан фойдаланиш натижасида эришилган.

Операциядан сўнг, пикап портлатилган, лекин у олдиндан режалаштирилгандек портламаган. Машигана ўрнатилган ускуналарни бутунлай йўқ қилиб бўлмаган.

Маълумотларга кўра, операциянинг муваффақияти кўплаб омиллар – Ислом инқилоби гвардияси томонидан хавфсизлик қоидаларининг жиддий равишда бузилиши, Моссад томонидан кенг кўламли режалаштириш ва кузатув кабиларнинг натижасидир.

Бу операция сунъий интеллект ва кўп камерали “кўзлар” билан жиҳозланган, сунъий йўлдош орқали бошқариладиган ва бир дақиқада 600 та ўқ отишга қодир юқори технологияли компьютерлаштирилган снайпернинг биринчи синови бўлди.