ДХА: АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА МАЛАКА ОШИРМОҚДА

Бугундан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича мутахассислари учун семинар-тренинглар бошланди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар жамоатчиликнинг давлат хизматлари тўғрисидаги хабардорлигини оширишга доир бир қатор мавзулар — маркетингнинг 7 муҳим компоненти, хизмат сифати менежменти, негатив билан қандай ишлаш керак, жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги усуллар, халқаро платформалар учун блогларни ёзиш тартиби каби долзарб йўналишлар бўйича кўникма оширишмоқда.

Семинар-тренингларнинг тантанали очилиш тадбирида Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев сўзга чиқиб, соҳа ходимларининг меҳнат фаолияти давомида аҳамият қаратиши лозим бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Давлат хизматлари кўламини кенгайтириш, тизимларни умумлаштириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш, бошқарувнинг стратегик воситаларини мустаҳкамлаш ва ушбу ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун зарур механизмларни кучайтириш орқали давлат хизматларини кўрсатишни кенгайтириш.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, маҳаллий ва хорижий тренерлар, экспертлар 3 кун давомида ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.

ДХА Самарқанд вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати