Данияда барча коронавирус чекловлари олиб ташланди

Дания коронавирусга қарши чораларни бутунлай бекор қилган биринчи Европа давлати бўлди. COVID-19 коронавирус инфекциясини ўта хавфли касаллик сифатида белгилайдиган қоида муддати тугади. Бу ҳақида Politico нашри хабар бермоқда.

Ушбу қоида амал қилиш муддатининг тугаши асносида мамлакатда чекловларни босқичма-босқич бекор қилиш тўғрисидаги битим ҳам ўз фаолиятини тўхтатди. Унга кўра, мамлакатда қолган барча чеклов чораларига риоя қилиш 1 октябрдан бошлаб енгиллаштирилиши керак эди.

Энди бутун мамлакат бўйлаб ресторан, спорт заллари ва тунги клубларга кириш учун рухсатнома талаб қилинмайди. Болалар COVID-19 билан касалланган одам билан мулоқотда бўлганда, дарҳол уйларига қайтариб юборилмайди. Карантин фақат коронавирусга чалинганлар учун амал қилади. Соғлом фуқаролар иш жойларига, болалар эса мактабларга қайтишлари мумкин бўлади.