“Чинор” ЙПХ масканида 90 минг дона тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида аниқланган.

“Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида хизмат ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ инспектори сержант Б.Абжалов, “Наманган Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасини тўхтатган. Инспектор автоуловни кўздан кечириш давомида автомобиль юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз чет давлатда ишлаб чиқарилган 4490 қути (89800 дона) ҳар хил турдаги тамаки маҳсулотлари олиб кетаётганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўришлик учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар ҳудудий ИИБга тақдим этилди.