Буюк Британия қуролли кучлари давлат вазири билан учрашув

2021-йил 21-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари давлат вазири, Жеймс Хиппини қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Aфғонистондаги мавжуд вазият ва мамлакатни тинч йўл билан ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.