Британия Колумбияси Университети грант дастури

Канадада жойлашган Британия Колумбияси Университетининг 2022-ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 50 та грант тақдим қилинади.

Университет 1908 йилда ташкил топган. У Канададаги энг нуфузли 3 та ОТМлардан бири ҳисобланади. Таълим муассасаси World University Rankings халқаро рейтингида 46-ўринга муносиб кўрилган.

Британия Колумбияси Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Британия Колумбияси Университети;

Илмий даража: бакалавриат;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Канада;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 декабр.