БМТ: Ҳеч бир мамлакат глобал исишдан ҳимояланмаган

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим бўйича бош расмийси Патрисия Спиноза, ҳеч бир мамлакат глобал исишдан хавфсиз эмаслиги ҳақида огоҳлантириб, ҳукуматларни бу ҳодисага қарши курашда кечикмасликка чақирди.

Ҳеч бир мамлакат иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимояланмаган, деди Спиноза, душанба куни, Голландиянинг қирғоқ бўйидаги Роттердам шаҳрида иқлимга мослашиш глобал марказининг янги офисини очилишида.

Бу йилги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим саммитига уч ойдан кам вақт қолганида, Спиноза 2015 йилги Париж битимига имзо чеккан ҳукуматларни глобал ҳароратнинг кўтарилишини чеклаш ва унга тайёргарлик кўриш учун тезкор, кенг кўламли ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.