БМТ бош котиби Афғонистон бўйича вазирлар йиғилишини чақирмоқчи

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 13 сентябрь куни Женевада Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлар йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Бош котиб идорасининг баёнотида айтилган.

“БМТ Афғонистон халқи билан ҳамжиҳатликда қолади, шунинг учун Бош котиб мамлакатнинг ўсиб бораётган гуманитар эҳтиёжларини қондириш учун 13 сентябрда вазирлар иштирокидаги олий даражали йиғилишда қатнашиш учун Женевага боради”, – дейилади ҳужжатда.

Бош котиб вакилининг сўзларига кўра, учрашувда мамлакатдаги гуманитар операцияларни молиялаштиришни ошириш, шунингдек, афғонлар асосий ёрдамларни олишда давом этишлари учун “тўлиқ ва тўсиқсиз” гуманитар ёрдамни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади. “Афғонистон гуманитар ҳалокат ёқасида турибди” дейилади Гутерриш идораси баёнотида. Бош котиб вакилининг сўзларига кўра, БМТ “муҳтож бўлган миллионлаб одамларга” ёрдам кўрсатиш фикрига содиқ қолмоқда.