Бишкек мактабларида ниқоб тақиш мажбурий бўлади

Бишкек ҳокими ўринбосари Виктория Мозгачеванинг маълум қилишича, пойтахтдаги ҳар бир мактабда синф ва ошхоналар остонасига дезинфекцион воситалар шимдирилган махсус гиламчалар қўйилади. “Синфлар ва бошқа барча хоналар доимий тартибда дезинфекция қилинади ва шамоллатилади. Ҳар бир синфда санитайзерлар ўрнатилади”,-деди Мозгачева.

Мозгачева шунингдек барча мактабларда ўқувчи сони белгиланган квотадан ошиқ бўлгани учун ҳам ниқоб тақиш мажбурий бўлишини таъкидлади. Чунки ўқувчилар сонининг кўплиги туфайли ижтимоий масофага риоя қилишнинг деярли иложи бўлмаяпти. Бу муаммо мамлакат Вазирлар маҳкамасига ариза шаклида жўнатилди, деб маълумот берди ҳоким ўринбосари.

Мамлакатда ўқитувчилар ва тарбиячиларни эмлаш жараёни давом этмоқда.