Бир марталик қўлқопларни кийдирувчи аппарат ихтиро қилинди

Москвалик  Александр Белый бир марталик қўлқопларни ҳўл қўлга ҳам кийишни осонлаштирувчи махсус аппарат ихтиро қилди.

Мазкур ихтиро айниқса шифокорларга қўл келади. Аппарат қуйидагича ишлайди: қўлқоп махсус халқага ўрнатилган бўлиб, қути ичида осиғлиқ туради. Киймоқчи бўлган инсон эса оёғи билан педальга босади ва босим пасайиши туфайли қўлқоп керакли шаклга киради. Шундан кейин индикаторда яшил чироқ ёнади ва қўлқоп кийишга тайёр бўлади. Агар қўлқопда бирон нуқсон бўлса у ҳолда индикаторда уни алмаштириш кераклигини билдирган қизил чироқ ёнади.