Байден тожикистонликлар ҳақида гапирди

Пенсилвания штатидаги ўт ўчириш пунктига ташрифи чоғида, Байден ўзининг Афғонистондан чиқиб кетиш ҳаракатларини ҳимоя қилди ва афғонларнинг мамлакатни тарк этишга уриниб, самолётнинг корпуслари ва шассиларига ёпишиб олиб баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган энг даҳшатли лаҳзалар ҳақида гапириб ўтди.

Президент Жо Байден журналистларга “бизнинг (америкаликларнинг) моҳиятимиз бўлинмаслигини” айтди, лекин мамлакатдаги қутбланиш 21 асрда демократия омон қололмаслигига ишонадиган авторитар ҳукуматларни қўллаб-қувватлаши ҳақида ҳам огоҳлантирди.

“Биз келгуси тўрт, беш, олти, ўн йил ичида демократия иш берадими ёки йўқми, шуни кўрсатмоқчимиз”, – деди Байден.

У Президент Жорж Бушнинг 11 сентябрь воқеаларидан кейинги миллий бирлик ва ҳозирги бўлиниш таҳдидига бағишланган нутқини юқори баҳолади.

У, шунингдек, Афғонистондан чиқиб кетиш қарорини ва усулини ҳимоя қилди.

“Ал-Қоида қайтиши мумкинми? Ҳа, лекин у бошқа жойларга қайтди “, – деди Байден. “Стратегия нима? “Ал-Қоида” қаерда бўлса, бизнинг қўшинлар ҳам ўша ерда бўладими? Қўйсангизчи.”

“(Таҳлилларни) ўқиганимда, америкаликларнинг 70 фоизи бу (терроризмга қарши кураш учун) пул сарфланганидан кейин Афғонистонни тарк этиш вақти келди деб ўйлашларини айтишди. Аммо бошқа томондан, уларга бизнинг чиқиб кетишимиз ёқмади. Лекин, барчага қандай чиқиб кетишни тушунтириш қийин. Мисол учун, агар биз Тожикистонда бўлганимизда ва С130 (ҳарбий-транспорт самолёти) ни қўйиб, “Бизга ҳамдард бўлганларнинг барчасига самолётга чиқишга рухсат берамиз” деганимизда, ғилдирак шассисига чиқиб оладиган одамлар бўларди”.

Кейинроқ, Байден, биринчи хоним Жилл Байден, вице-президент Камала Харрис ва иккинчи жентлмен Даг Эмхоф (Камала Харриснинг турмуш ўртоғи) Пентагонда бўлиб ўтган маросимда иштирок этишди ва 11 сентябрь воқеалари ёдгорлигига гулчамбар қўйишди.