Байден Техасдаги аборт қонунини қоралади

АҚШ президенти Жо Байден Техас штатида кучга кирган кўпчилик аборт операцияларини тақиқловчи қонунни қоралади.

Байден таъкидлаганидек, унинг маъмурияти аборт қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқни ҳимоя қилиш учун курашади.

“Техас қонуни аёлларнинг тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада ёмонлаштиради, айниқса ранги турлича ва кам таъминланган одамлар учун”, деди Байден ўз баёнотида.

Қонун ҳомиладорликнинг олти хафталигидан кейин аборт қилишни тақиқлайди ва ҳомиланинг юрак уриши пайдо бўлганидан кейин аборт қилишни тақиқлайди. Бунда зўрлаш ёки яқин қариндошлари томонидан ҳомиладор бўлган аёллардан истисно қилинади.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, қонун умуман аборт қилишни тақиқлашга қаратилган, аёлларнинг тахминан 85-90 фоизи эса, одатда ҳомиладорликнинг олтинчи ҳафтасидан кейин аборт қиладилар.

Гуттмахер институти репродуктив саломатликни тадқиқ қилиш ташкилотининг маълумотларига кўра, ўнга яқин штатлар худди шундай аборт қилишни тақиқлаган (яъни, юрак уриши бошланганидан кейин), лекин қонуний қийинчиликлар туфайли уларнинг ҳеч бири татбиқ қилинмаган.

Аборт – Қўшма Штатлардаги энг кўп баҳсга сабаб бўладиган муаммолардан бири.