Байден Си Цзинпин билан етти ойдан бери биринчи марта телефонда гаплашди

Пайшанба куни Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байденнинг хитойлик ҳамкасби Си Цзинпин билан охирги 7 ой ичида биринчи марта телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

“Суҳбатда Байден хитойлик ҳамкасбига Қўшма Штатлар рақобатбардош бўлишини ва келажакда кутилмаган можарога тушиб қолмасликни исташини айтди”, деди журналистларга АҚШ президентининг юқори мартабали ходими.

Бу икки президентнинг феврал ойидан буён биринчи суҳбати. Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар дунёнинг энг қудратли икки иқтисодиёти ўртасида савдо урушини бошлаган собиқ президент Доналд Трамп даврида қийин даврни бошдан кечирди.