Байден маъмурияти Трамп тайинлаган амалдорларга истеъфога чиқиш ёки ишдан бўшашни танлашни таклиф қилди

CNN телеканалининг хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Трамп томонидан тайинланган собиқ амалдорлардан ҳарбий академия маслаҳат кенгашларидан воз кечишни сўраган, акс ҳолда улар ишдан бўшатилади.

Хабарда айтилишича, истеъфога чиқиши сўралган 11 амалдор орасида Трамп маъмуриятининг собиқ юқори лавозимли амалдорлари бор, масалан, Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Шон Спайсер, Трампнинг собиқ катта маслаҳатчиси Келлянн Конвей ва миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Макмастерлар бор.

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Жейн Псаки, чоршанба куни, Байден маъмурияти юқорида кўрсатилган шахсларга тегишли сўров юборганини тасдиқлади.

“Байденнинг мақсади – бу ҳар қандай президентнинг мақсади, бу лавозимларда сизнинг қадриятларингизга мос ва малакали одамлар борлигига ишонч ҳосил қилишдир, шунинг учун ҳам шундай илтимос қилинган”, деди Псаки.