Байден маъмурияти ҳар йили қабул қилинадиган қочоқлар сонини икки баравар оширмоқчи

АҚШ Давлат департаменти президент Жо Байден маъмурияти янги молия йилида Қўшма Штатларда ҳар йили қабул қилинадиган қочоқлар сонини 125 минг кишига етказмоқчилигини эълон қилди.

Давлат департаменти душанба куни кечқурун эълон қилган баёнотида, Конгрессга 1 октябрдан бошланадиган молиявий йилида қочоқлар сонини 62,500 дан 125,000 гача кўтаришни маслаҳат берган ҳисоботни тақдим этди.

“Қочоқларни қабул қилишнинг ишончли дастури АҚШ ташқи сиёсатининг манфаатлари ва миллий хавфсизлик мақсадлари учун жуда муҳим ва Американинг асосий қадриятларини акс эттиради”, дейилади баёнотда.