Байден маъмурияти афғон қочқинларини қабул қилиш дастурини 50 мингга етказмоқчи

Қўшма Штатлар афғон қочқинларини қабул қилиш дастурини кенгайтириб, 50 минг кишини қамраб олмоқчи эканлигини маълум қилди. Шунингдек,  АҚШ ҳукумати афғон қочқинларининг ҳар бирига 2000 доллар миқдорида ёрдам бермоқчи. 

“Биз эвакуация қилинадиган ва Қўшма Штатларга кўчириладиган одамларнинг сонини камида 50 минг кишига етказиш устида ишлаяпмиз”, деди АҚШ Қуролли кучлари Шимолий қўмондонлиги қўмондони, генерал Гленн Ван Херк жума куни ўтказилган матбуот анжуманида.

Ван Херк бу рақам ҳозирда 25600 кишини ташкил этишини қўшимча қилиб, барча қочқинларга бошпана, озиқ-овқат, сув ва тиббий ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Ўз навбатида, “Блумберг” агентлиги АҚШ Давлат департаменти мулозимидан иқтибос келтиришича, ҳар бир қочқин учун 2275 доллар сарфлаш режалаштирилган.