Axios: АҚШ ва Исроил Эрон бўйича махфий учрашув ўтказган

Американинг “Axios” сайти АҚШ ва Исроил шу ҳафта махфий учрашув ўтказиб, кейинги босқичда Эрон билан қандай муносабатда бўлишни муҳокама қилганини хабар қилди.

Веб -сайт “Исроилнинг икки юқори мартабали амалдорларидан иқтибос келтириб, 2015 йилда тузилган ядровий битимни тиклаш бўйича музокаралар қайта тикланмаган тақдирда, мумкин бўлган “Б режаси” муҳокама қилинганини айтди.

Учрашув шу ҳафта видео конференция шаклида бўлиб ўтди ва уни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жек Салливан ва унинг исроиллик ҳамкасби Эял Холата олиб борди.

Исроил томони дипломатик музокараларнинг ҳозирги танг аҳволи ва Эроннинг ядровий дастурини тезлаштириши муносабати билан Эрон бўйича “Б режаси” билан олдинга силжиш зарурлигини таъкидлаган, Америка томони эса ҳозирги тангликдан хавотир билдирган.

Исроил расмийсига кўра, агар музокаралар тез орада тикланмаса, Қўшма Штатлар Эронга қўшимча санкциялар киритади.

Оқ уй вакилининг айтишича, Қўшма Штатлар Исроил ҳукумати билан Эроннинг муаммолари билан боғлиқ қатор масалалар бўйича маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда.