АҚШнинг икки штатида кучли бўрон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

АҚШ президенти Жо Байден Ню-Йорк ва Ню-Жерси штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва жабрланганларга федерал ёрдам кўрсатишни ва Айда бўрони оқибатида вайронагарчиликларни бартараф этишни буюрди.

“Президент Жо Байден Ню-Йорк ва Ню-Жерси штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бўрон оқибатида етказилган зарар учун федерал ёрдам кўрсатишни буюрди”, – дейилади Оқ уй хабарида.

“Президентнинг кўрсатмаси Ички хавфсизлик департаментига, Федерал фавқулодда вазиятлар агентлигига (ФВА) табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича барча ҳаракатларни мувофиқлаштиришга рухсат беради”, дейилади Оқ уйнинг пайшанба куни кечки баёнотида.

Тўфонлар оқибатида Ню-Жерси штатида 44 киши ҳалок бўлди, у ерда “Айда” бўрони кучли ёмғир олиб келган.