АҚШлик қонунчи Байден ва вице-президент Харрисни импичмент қилишга чақирди

АҚШлик депутат Лорен Поуберт президент Жо Байден ва вице -президент Камала Харрисни импичмент қилишга чақирди ва Конгресс веб-сайтидаги расмий саҳифасида уларга импичмент зарурлигининг сабабларини тушунтирувчи мақола эълон қилди.

“Жо Байден Америка Қўшма Штатлари Президенти вазифасидан қасддан воз кечди, қонунларга содиқлик билан риоя қилиш конституциявий қасамини бузди ва АҚШ ва унинг фуқароларининг миллий хавфсизлигини таъминлай олмади”, деди вакил Лорен Поуберт.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон келгуси йиллар давомида минтақага, дунёга ва Америкага таҳдид соладиган ўта террорчи давлатга айланмоқда ва жавобгарлик бутунлай президент Байден зиммасида.