АҚШлик дастурчига ўзининг музлатгичидан хабар келди

Дан Хоннинг айтишича, бир ярим йил ишлатилганидан сўнг, унга ўзининг ақлли музлатгичидан ҳисобот ёзилган хат келди. Унда айтилишича, август ойида қурилма эшиги кунига ўртача 44 марта очилган, шу туфайли музхона ичидаги “доимий ҳароратни сақлаш жараёни бузилиши мумкин”лиги, бундан ташқари, ускунада муз ва шовқин пайдо бўлиш эҳтимоли борлиги айтилган. TJournal нашри ушбу ғайриоддий ҳодиса ҳақида хабар берди.

Шу билан бирга, дастурчи ақлли музлатгичдан мақтов ҳам олган. Бундай турдаги совутиш мосламасидан фойдаланган одамларга мактубда “экологик тоза” дея баҳо берилган.

Изоҳларда фойдаланувчилар турлича ҳазил қилишди. Баъзилар яқин келажакда музлатгич эшиги жуда кўп очилиб-ёпилса, ўз эгасини ток билан “ура” бошлашини ёки эгаси кўп овқатланса уни овқатларда “тўсиб қўйишини” айтишган.