АҚШда ташқи қувватлантиришга муҳтож бўлмаган сунъий буйрак синовдан ўтказилди

Американинг нуфузли бир нечта университетлари олимлар гуруҳи, АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Америка нефрология жамияти билан ҳамкорликда “Буйрак лойиҳаси” (Kidney Project) доирасида, инсон организмига жойлаштириладиган сунъий буйракни яратди ва муваффақиятли синовдан ўтказди. Олдинги ўзгаришлардан фарқли ўлароқ, янги имплант танадаги қоннинг табиий ҳаракатланиши натижасида қувват олиб ишлайди.

Kidney Project нинг сунъий буйраги қондан токсинларни олиб фильтрлаб ташлайдиган кремнийли гемофилтрдан ва ҳақиқий буйрак ҳужайралари бўлган биореактордан иборат. Улар қондаги электролитлар мувозанатини тартибга солиш каби бошқа кўплаб функцияларни бажарадилар.