АҚШда Республикачилар мажбурий эмлашни зулм деб ҳисобламоқдилар

Бир гуруҳ республикачи қонунчилар, президент Жо Байденнинг Қўшма Штатлардаги ишчиларнинг учдан икки қисмини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги декларациясини “золимона ҳаракат” деб ҳисоблаб, Демократик маъмуриятни судга беришга ваъда берди.

Вакиллар айтишича, Байденнинг мажбурий эмлашни 100 миллион кишига етказиш тўғрисидаги қарори диктатурага ўхшайди.

Республикачилар вакцинани қўллаб-қувватлашларини тасдиқлайдилар, лекин уни мажбур қилишга қарши, баъзилари эса эмлашнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билан қарашади.