AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари билан музокаралар ўтказилди

2021-йилнинг 21-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов AҚШ Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.Aфғонистондаги вазият ва мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича зарур ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг “CОВИД-19″га қарши курашини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.