АҚШ расмийлари куч билан ҳибсга олинган аёлга 3 миллион доллар тўлашга рози

Колорадо штатининг Лавленд шаҳрида дўконда ўғирлик қилгани учун куч ишлатиб ҳибсга олинган руҳий хаста аёлга 3 миллион доллар товон тўлашга рози бўлди.

АҚШ фуқароси 75 ёшли Карен Гарнер ўтган йили Буффаленддаги дўкон олдида икки полициячи томонидан куч ишлатиб ҳибсга олинганда елкаси ва қўли синган эди. Полиция ходимлари эса, ишдан бўшатилиб, улар устидан тергов бошланган.

Гарнернинг адвокати Сара Шелкининг айтишича, шаҳар маъмурияти аёлга 3 миллион доллар тўлашга рози бўлган. Ҳодисадан кейин аёлнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва ҳозир унга доимий ёрдам кераклиги маълум қилинган.

Шаҳар кенгаши раиси Стив Адамс қарорни тасдиқлади ва маҳаллий ҳокимият номидан Гарниердан кечирим сўради.